Суарес: “Ливерпуль”га гол урсам асло нишонламайман

“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес “Ливерпуль”га қарши кечадиган жавоб баҳси аввалида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Уругвайлик ҳужумчи “Энфилд”да гол урадиган бўлса, буни нишонламаслигини маълум қилди. Суарес дастлабки ўйинда ўзининг собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилган ва уни нишонлаганлиги туфайли, танқидлар остида қолганди.

“Футбол ёки спортни тушунадиган ҳар бир инсон Чемпионлар лигаси ярим финал баҳси қандай катта аҳамиятга эга эканлигини яхши билади.

“Ливерпуль”га ва унинг мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Агар мен “Энфилд”да ҳам гол уришнинг уддасидан чиқсам, буни асло нишонламайман”, - деган сўзларидан келтирмоқда Sport.es.

Барселона Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Луис Суарес
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Аякс” Испанияда йирик ғалабани қўлга киритди, “Челси”да қийинчилик билан уч очкга эга бўлди
02:08
ЕЧЛ. “Челси” сафарда “Валенсия” билан дуранг ўйнади, “Зенит” эса “Лион”ни таслим этди
00:43
Конте "Барселона" клубидан учралган мағлубият ҳақида: Биз кўпроқ нарсага лойиқ эдик
11:02