Де Лигт “Манчестер Юнайтед”га ўтишдан бош тортди

“Аякс” клуби сардори Матейс де Лигт “Манчестер Юнайтед”га ўтишдан бош тортди, дея хабар қилмоқда Daily Star нашри.

Манбада таъкидланишича, манкунианлар 19 ёшли футболчига ҳафтасига 250 минг евро маошга эга беш йиллик шартнома таклиф қилишган. Аммо футболчи бунга рози бўлмаган.

“У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиб етишиши керак. Унда фаолиятини исталган клубда давом эттириш имконияти бор, аммо де Лигт “МЮ”га ўтиш ҳақида ўйламаяпти, энди бу ўзига жалб қиладиган вариант эмас” – дейди футболчига яқин манба.

Аввалроқ голландиялик футболчи “Барса”га ўтиши мумкинлиги хабар қилинган, бироқ футболчининг агенти Мино Райола уни бошқа клубга сотмоқчи экани айтилганди.

Аякс Манчестер Юнайтед Маттейс де Лигт Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Хитой клуби Фалькаога жуда катта маош таклиф қилмоқда
13:22
“Барселона”нинг ёздаги трансфер мақсадлари маълум
18:04
“Барселона” янги трансферини эълон қилди
19:36