Суперлига вакиллари учун Мадридда клуб инфратузилмасини яхшилаш мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда

Биласиз, 2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Испанияда расмий ташриф билан бўлиб, испан футболи тажрибасини мамлакатимизга олиб келиш бўйича қатор келишувга эришган эди.

Натижада Ўзбекистон ҳамда Испания футбол лигалари ўртасида яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Испания Ла лигаси ўртасида 2020 йилга қадар мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланганди. Ушбу меморандумга кўра, Ла лига мутахассислари маркетинг, футболга оид турли дастурлар, клублар билан ишлаш, трансляциялар ва бошқа кўплаб масалалар бўйича юртимиздаги мутахассисларга ёрдам берадиган бўлишган ва ўзаро ҳамкорлик доирасида қатор лойиҳалар амлга ошириб келинмоқда.

Жорий йилнинг 6-8 май кунлари Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мутахассислари ҳамда Суперлига клубларининг маркетинг, халқаро алоқалар бўлимлари ходимлари учун Испания пойтахти Мадрид шаҳрида ўқув-семинари ташкил этилмоқда. Семинарнинг илк кунида ўзбекистонлик мутахассислар “Реал Мадрид” клуби қароргоҳида маърузалар тинглашди. Дастлаб “Реал Мадрид” клубининг стратегик ривожланиш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган Хосе Рамон Капдевилья ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Сўнгра “Реал Мадрид” клубининг 2006-2009 йиллардаги президенти Рамон Кальдерон семинарни олиб борди. Клуб бошқаруви тизимида улкан тажрибага эга бўлган ушбу мутахассис асосан клуб менежменти, клубни иқтисодий танг аҳволдан қандай олиб чиқиш, клубнинг ўз харажатларини ўзи қоплаши учун амалга оширилиши лозим бўлган чоралар, ҳомийлар билан самарали ишлаш бўйича тақдимот ўтказди.

Семинар давомида, шунингдек, футбол саноатининг ҳозирги даражада ривожланишида клуб ва лиганинг ўрни, клубларда маркетинг соҳасини ривожлантириш, клубларга савияли легионерларни жалб этишдаги муҳим омиллар, қолаверса, лига нуфузи ва оммабоплигини оширишда машхур футболчилардан унумли фойдаланиш каби масалалар муҳокама этилди.

Бугун ўзбек мутахассислари “Реал Мадрид” академиясига ташриф буюришади ва академия фаолияти билан яқиндан танишишади. Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Ла лига клублари вакиллари билан қатор учрашувлар ташкил этилади ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, дунёнинг илғор мамлакати бўлган Испания клубларининг футболда эришган ютуқлари ва тажрибаларини ўзбек клубларида ҳам татбиқ этиш бўйича фикрлар алмашилиши кўзда тутилган.

Семинарлар ва ўқув курслари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Нью-Йорк шаҳрида Пахтакор-79 хотирасига бағишланган маросим ташкил қилинди
11:29
КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42