"Манчестер Сити" Неймарни сотиб олишга яқин турибди

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ёзги трансферлар мавсумида "ПСЖ" ҳужумчиси Неймарни сотиб олмоқчи.

Don Balon нашрининг хабарига кўра, "шаҳарликлар" Неймар хизматига жиддий қизиқиб қолишган ва унинг трансферига 150 млн евро сарфлашга тайёрлар. Шунингдек, “Манчестер Сити" раҳбарияти ўзидаги футболчилардан бирини ҳам ушбу келишувга қўшиб бермоқчи. Гап, ҳимоячи Бенжамин Менди ва ҳужумчи Габриэль Жезус борасида кетмоқда.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсумда "ПСЖ" сафида барча мусобақаларда 26та ўйинда 21та гол урди ва 12та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 4319
Англия чемпионати Манчестер Сити Неймар ПСЖ Трансферлар Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca-Cola Суперлига, 2-тур:“Навбаҳор” Тошкентда ғалаба қозонди ва бошқа натижалар
20:51
Месси: Коррупция ва ҳакамлар финалга чиқишимизга йўл қўйишмади. Буларнинг барчаси Бразилия учун ташкил қилинган
12:26
Мессининг "Ювентус"га ўтиши ва Роналду билан тандем бўлиши кутилмоқда
21:24