
Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг ярим финал жавоб учрашувларига бугун старт берилади. Англияда "Ливерпуль" жамоаси Испаниянинг "Барселона" клубини қабул қилади.
Бу жамоаларнинг дастлабки беллашувида 3:0 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланганди. Бугун эса, "Энфилд" стадионида футбол мухлисларини ажойиб жавоб баҳси кутмоқда. Назарий жиҳатдан майдон эгаларида ҳали имконият сақланиб турибди.
Тўғри, "Ливерпуль" учун Мессиси бор "Барселона"га учта гол уриш осон бўлмайди, аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин, деган иборани унутмаслигимиз лозим.
Кўпчилик дунё футболи экспертлари, инглизларнинг камида кичик ҳисобдаги ғалабасини тахмин қилмоқда. Бу фикр ўзини оқлайдими ёки йўқ бунисини вақт кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан соат 00.00 да бошланади. Баҳсни туркиялик ҳакам Жюнейт Чақир бошқариб боради.
***
Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!