Чемпионликка бир қадам қолди. "Манчестер Сити" ўзида "Лестер"ни енгишга эришди

Англия чемпионатининг 37-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" – "Лестер" учрашуви ўз якунига етди. "Этихад Стэдиум"да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувни манкунианлар кутилганидек қатор ҳужумлар билан бошлашди, ўз навбатида лестерликларда ҳам бир нечта қулай имкониятлар бўлди. Бироқ уларни самарали якунлаш ҳа деганда амалга ошмади.

Ўйинда ҳисоб 70-дақиқага келиб очилди, Венсан Компани узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, дарвозанинг тўққизлик бурчагини аниқ нишонга олди.

Шу тариқа, "Сити" очколарини 95тага етказиб олган ҳолда яна биринчи ўринга қайтди ва чемпионлик учун катта қадам ташлади. Пеп Гвардиола шогирдлари сўнги тур олдидан "Ливерпуль"ни бир очкога ортда қолдиришмоқда.

АПЛ, 37-тур

Манчестер Сити – Лестер 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 70 Компани.

Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Компани, Уокер, Зинченко, Сильва (Стоунз, 90), Гюндоган, Бернарду Силва, Фоден (Сане, 56), Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 87).

Лестер – Шмейхель, Магуайр, Рикарду Перейра, Чилуэлл, Эванс, Чоудури, Ндиди, Олбрайтон (Грэй, 85), Тилеманс (Барнс, 75), Мэддисон (Ихеаначо, 80), Варди.

Огоҳлантиришлар: Сильва (22), Магуайр (35), Компани (44), Габриэл Жезус (89), Ихеаначо (90).

***

Учрашув статистикасибилан танишинг:

манчестер сити лестер статистика

***

Компанининг ғалаба келтирган голини томоша қилинг:

Ўқилган: 2733
Англия чемпионати Лестер Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Клопп "МЮ"га қарши ўйин ҳақида: Топ жамоалар бизга қарши оддий ўйнашади
20:33
"Манчестер Юнайтед"нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси аниқланди
14:13
"Эвертон" клуби "Пэлас" футболчиси учун 55 млн таклиф қилди
06:50