"Милан" ўз майдонида "Болонья"ни таслим этди

Италия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган "Милан" – "Болонья" учрашуви ўз якунига етди. “Сан-Сиро” стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 37-дақиқасида Сусо миланликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 67-дақиқада Фабио Борини жамоасининг иккинчи голини урди. Бироқ орадан беш дақиқа ўтиб Маттиа Дестронинг аниқ зарбасидан сўнг меҳмонлар ҳисобни қисқартиришди.

74-дақиқада майдон эгалари бир киши кам бўлиб қолишди, Лукас Пакета кетма-кет иккита сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. Бундан ташқари сўнгги дақиқаларда меҳмонларнинг иккита футболчиси қизил карточка олди.

Шу тариқа, “Милан” очколарини 59тага етказиб олган ҳолда 5-ўринга кўтарилиб олди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

А Серия, 36-тур

Милан – Болонья 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар
: 1:0 – 37 Сусо, 2:0 – 67 Борини, 2:1 – 72 Дестро.

Милан – Доннарумма, Мусаккьо, Абате, Сапата, Родригес, Кессиэ, Биглия (Маури, 26), Чалханоглу (Борини, 61), Лукас Пакета, Сусо (Кастильехо, 79), Пионтек.

Болонья – Скорупски, Войнович, Дейкс, Калабрези, Ларангейра, Сванберг (Дестро, 63), Поли (Сантандер, 86), Пульгар, Орсолини (Эдера, 80), Паласио, Сансоне.

Огоҳлантиришлар: Поли (44), Сансоне (57), Калабрези (65), Лукас Пакета (74), Пульгар (75), Кессиэ (90).

Четлатишлар: Лукас Пакета (74), Сансоне (90+6), Дейкс (90+6).

Италия чемпионати Милан
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Рома" Жеко борасидаги "Интер"нинг навбатдаги таклифни рад қилди
12:23
Фернандо Льоренте А Сериядан жиддий таклиф олди
09:42
“Милан” Доннаруммани сотишга мажбур бўлиши мумкин
12:06