Тошкентда "С" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курслари бошланди
Тошкентда "С" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курслари бошланди. Мазкур курсларни Дмитрий Ким ўтказяпти. Унга Ойбек Давлетмуротов ассистентлик қилмоқда. Ўқув курслари назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига олади.
 
"С" лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курсларида 20 нафар мураббий таълим оляпти. Улар орасида Ислом Иномов, Александр Клецков, Павел Соломин каби собиқ футболчилар бор. Ўқув курслари 16 май куни якунига етади. 
 
Курсларни муваффақиятли якунлаган мураббийлар 3 йилга мўлжалланган ЎФАнинг мурабийлик бўйича "С" лицензиясини қўлга киритишади.
Ўқилган: 1696
Маҳаллий мураббийлар ОФК фаолиятига доир Семинарлар ва ўқув курслари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Баҳром Ҳайдаров: Қарши ҳужумларда кўп гол ўтказиб юборяпмиз
10:00
“Бухоро” - “Андижон” 2:2
17:58
Улуғбек Бақоев: Амалдаги чемпионни мағлуб этдик
21:20