
"Манчестер Сити" клуби ўйинчилари мавсум якунларига кўра требл қайд этишса қўшимча бонусга эга бўлишлари мумкин.
Лига кубоги, Англия кубоги ва премьер-лига ғолиблиги учун "Сити" футболчилари умумий ҳисобда 15 миллион фунт стерлинг мукофот пули олишлари мумкин бўлади.
Ушбу маблағдан максимал бонус олиш учун ўйинчи барча мусобақаларда 60% ўйинларида иштирок этган бўлиши лозим. Ҳамма "Сити" ўйинчилари ушбу кўрсаткичга яқин келишмаган.
Шу тарзда айрим ўйинчилар учун бонус миқдори 50 % га қисқариб, ҳар бир футболчига алоҳида мукофотлар ажратиб берилади.
"Манчестер Сити" клуби Лига кубогида ғолибликни қўлга киритган, Англия кубоги финалида ўйнаши лозим ва премьер-лигада пешқадамлик қилмоқда. Агар ушбу мусобақаларнинг барчасида лондонликлар зафар қучишса Англия тарихидаги илк треблни қайд этишган бўлади.