
УЕФА Европа чемпионлар лигаси "Аякс" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ярим финал жавоб ўйинига ҳакамларни тайинлади (илк ўйин – 1:0).
Ўйинда германиялик ҳакамлар ишлашади ва уларга Феликс Брих етакчилик қилади. Унга қанотларда Марк Борш ва Шефан Лупп ёрдам беришади.
Видеотакрорлар бўйича ҳакамлар сифатида Бастиан Данкерт ва Марко Фритц, тўртинчи ҳакам – Дениз Айтекин фаолият юритади.
Ўйин чоршанба куни 8 май Амстердам шаҳрида бўлади.