Зидан Бэйлнинг қайдномага киритилмагани ҳақида: Нима деб ўйлаш ўзингизга ҳавола, таркибни мен танлайман

“Реал” клуби бош мураббийи  Зинедин Зидан “Вильярреал”га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Биз “Райо”га қарши учрашувдагидан яхшироқ ўйнадик. Менда ва шогирдларимда яхши кайфият. Биз уйимизда ғалаба қозондик, мен жуда хурсандман.

– Нега Бэйл қайдномага киритилмади?

– Таркибни мен танлайман, шу холос.

– Бу унга юборилган хабарми?

– Нима деб ўйлаш ўзингизга ҳавола. Таркибни мен танлайман. Бу ерда бошқа ҳеч нарса йўқ.

– Мариано Диаснинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

– Жароҳат олган пайтлари унда имкон бўлмади. Бугун иккита гол урганидан хурсандман.

– Винисиус Америка Кубогига боришга лойиқми?

– У ишлашда давом этиши керак. Иккита ўйин қолди ва шундан сўнг кейинги мавсум ҳақида бирор нима дейиш мумкин. Мен Тите эмасман, шу сабаб, кўрамиз нима бўлар экан.

– Нега бугун Куртуа ўйнади?

– Мен учта дарвозабондан бирини танлашим керак. Бугун мен Тибони танладим, – дейди Зидан.

Гарет Бэйл Зинедин Зидан Реал Мадрид
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Асенсио агенти: 150 ва 180 миллионлик таклифлар бор эди. Бироқ "Реал" эшитишни ҳам истамади
08:12
"Леганес" – "Реал" Мадрид учрашуви олдидан: Марселодан мастер-класс!
18:46
"Реал" клубининг "Эйбар"га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркиби маълум
12:34