Жеймс Милнер: Имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қиламиз

“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер ЕЧЛ ярим финалида “Барселона”га қарши кечадиган учрашув хусусида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Дастлабки ўйиндан сўнг имкониятларимиз жуда пасайиб кетди. Кўпчилик бизни жавоб баҳсида тўлиқ қайта олмаслигимизни тахмин қилишмоқда. Бироқ бизда озгина имконият бор экан, ундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз.

“Барселона” энг яхши жамоалардан бири ҳисобланади. Улар яримта имкониятдан ҳам фойдалана олишини кўрсатди. “Ливерпуль”да имкон бор. Биз мўъжиза яратишга ва уддалаб бўлмас вазифа йўқ эканлигини намойиш қилиш учун курашамиз. Буни қанчалик амалга ошира оламиз, буни вақт кўрсатади”, - деган Милнер сўзларидан келтирмоқда Sky Sports.

Ўқилган: 1219
Барселона Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Зидан жамоасининг мағлубиятига изоҳ берди
14:54
"Барселона" – "Ливерпуль" учрашуви олдидан. Инглизларнинг "Камп Ноу"даги машғулотларидан лавҳалар
10:25
Компани "Тоттенхэм"нинг кучига баҳо берди
20:32