Coca Cola Суперлига 7-тур якунлари. Энг кўп Наманганда, энг ками кимда?

1-5 май кунлари Coca Cola Суперлигасининг 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Республикамизнинг 7та ўйингоҳида ўтказилган баҳсларни жами 69 595 нафар мухлис кузатиб борди. Бу эса ҳар бир ўйинга ўртача 9942 нафар деганидир.

Энг кўп томошабин кузатган баҳс Наманганда кузатилди. “Навбаҳор”нинг жорий мавсумдаги очилиш учрашувини кузатишга 25727 нафар мухлис ташриф буюрди. Бунинг натижасида “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Тошкентда “Локомотив”-“Қўқон-1912” баҳси учун эса 2013 нафар мухлис келди. Ёдингизда бўлса, “темирйўлчилар”нинг аввалги баҳсларида ҳам шу ҳолат кузатилганди.

Қуйида қолган учрашувлардаги мухлислар ташрифи билан танишингиз мумкин:

“Бухоро” – “Насаф” 0:1. 13204 томошабин

АГМК – “Сурхон” 2:0. 2352 томошабин

“Қизилқум” – “Бунёдкор” 1:0. 7621 томошабин

“Пахтакор” – “Металлург” 2:1. 3357 томошабин

“Андижон” – “Динамо” 2:2. 15321 томошабин


Фото: t.me/uzpfl

Ўқилган: 2115
Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия чемпионати, 13-тур. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" 4:0
04:24
Жордан Хендерсон: Коутиньонинг "Ливерпуль"даги вақти ўтди
16:38
Бугун УЕФА Миллатлар лигасининг финал босқичи старт олади
18:33