
“Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар АПЛ доирасида кечган “Уотфорд”га қарши ўйинда (3:0) иккита голли узатмани амалга оширди.
Бельгиялик футболчи турнир бу мавсумида “гол+пас” тизимида 31 очко (16+15) тўплади.
Бундай натижани “Челси” футболчилари сўнгги бор 2009/10 мавсумда қайд эта олишганди. Улар: Дидье Дрогба (39) ва Франк Лэмпард (36).