"Реал"ни тарк этадиган футболчилар рўйхати аниқ! Улар орасида Модрич ҳам бор

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти мавсум сўнгида жамоани тарк этадиган футболчилар рўйхатини аниқлаб олган. Бу ҳақида AS нашри хабар тарқатди.

Маълумотларга қараганда, Зинедин Зидан хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрични ҳам жамоада олиб қолишни режалаштирмаяпти.

Франциялик мутахассиснинг "Қироллик клуб"га қайтганидан кейин Модрич масаласи очиқ турганди. Аммо, Зидан ўтган йилги "Олтин тўп" соҳибининг керакли спорт формасига қайтишига шубҳа қилмоқда.

Ўз навбатида Модрич ҳам жамоада қолишни истаяпти, аммо қарорни Зидан қилиши таъкидланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Хортватия термаси сардори бу мавсум "Реал" таркибида 33та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган ва 6та голлик узатма берган.

***

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

Ўқилган: 3731
Зинедин Зидан Испания чемпионати Лука Модрич Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Реал" клуби Стерлинг учун 70 млн фунт ва футболчи таклиф қилмоқчи
07:19
"Реал" яна Мартин Эдегорни ижарага бериб юборди
20:48
Диего Годин “Атлетико”дан кетишини маълум қилди ва йиғлаб юборди (Видео)
17:52