Роналду: Мадрид ва Испания менга жуда кўп нарса берди

“Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Реал” жамоасидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

“Мадрид ва Испания менга жуда кўп нарса берди. Ҳа, Испанияда муаммолар ҳам етарлича бўлди, масалан, солиқлар билан боғлиқ. Аммо мен бошимни тик кўтарган ҳолда кета оламан, менинг ҳаётим – очиқ китоб, мен ҳеч нарсани яширмайман.

Одамлар буни билишади ва учрашиб қолсак: “Криш, ортга қайт, бу ер сенинг уйинг”, дейишади. Бундай сўзларни эшитиш жуда ёқимли”, – дейди Роналду.

Ўқилган: 2492
Криштиану Роналду Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Испания чемпионати, 20-тур. "Алавес" – "Реал" Мадрид 1:4
05:17
Муроджон Зуҳуров футболчилик фаолиятини якунлади
15:26
Йозеф Блаттер: ЖЧ-2022 мусобақасини АҚШ ёки Япония ўзида ўтказа олади
06:37