"Ливерпуль" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига "Ньюкасл"ни мағлуб этди. Шарҳ, статистика ва видео

Англия чемпионатининг 37-туридан ўрин олган "Ньюкасл" – "Ливерпуль" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Сент-Жеймс Парк”да кечган баҳсда меҳмонлар ғалабани қўлга киритишди.

13-дақиқада Виргил ван Дейк мерсисайдларни олдинга олиб чиққан бўлса, 20-дақиқада Кристиан Атсу мувозанатни тиклади.

28-дақида Муҳаммад Салоҳ жарима майдонига узатилган тўпни дарвозага тўғирлаб юбориб, меҳмонларнинг иккинчи голини урди.

Иккинчи бўлим дебютида Хосе Саломон Рондон яна бир бор ҳисобни тенглаштирди. Барчаси дуранг томон кетаётган бир вақтда Дивок Ориги жаримадан узатилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб, жамоасига муҳим уч очкони келтирди.

Шу тариқа, “Ливерпуль” очколарини 94тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринга кўтарилиб олди.

АПЛ, 37-тур

Ньюкасл – Ливерпуль 2:3 (1:2, 1:1)

Голла
р: 0:1 – 13 ван Дейк, 1:1 – 20 Атсу, 1:2 – 28 Салоҳ, 2:2 – 54 Рондон, 2:3 – 86 Ориги.

Ньюкасл – Дубравка, Ласселс, Дамметт, Манкильо, Шер (Муто, 90), Хэйден, Ритчи, Ки Сон Ен, Атсу, Рондон, Перес.

Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Ловрен (Милнер, 83), Робертсон, Фабиньо, Вейналдум (Шакири, 66), Хендерсон, Мане, Салоҳ (Ориги, 73), Старридж.

Огоҳлантиришлар: Шер (45), Милнер (90).

***

Учрашув статистикаси билан танишинг:

ливерпуль статистика

***

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

***

Ван Дейкнинг голини томоша қилинг:

Англия чемпионати Ливерпуль Ньюкасл
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ливерпуль" "Энфилд"да "Хаддерсфилд"га жавобсиз бешта гол урди. Шарҳ, статистика ва видео
01:58
“Арсенал” Косельнини сотиб юбормоқчи
17:08
"Челси" клуби сафарда "Кардиф" устидан иродали ғалабани қўлга киритди
19:59