Франция чемпиони "ПСЖ" ўз майдонида "Ницца"ни енга олмади

Франция чемпионатининг 35-тур доирасида ғолиблик масаласини ҳал қилиб қўйган "ПСЖ" клуби ўз майдонида "Ницца" жамоасини қабул қилди ва дуранг натижа қайд этди.

Учрашувда ҳисоб 46-дақиқада очилди. Меҳмонлар футболчиси Игнатус Кнеп ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. 60-дақиқага келиб Неймар пенальтини аниқ амалга оширди ва орадаги фарқни йўққа чиқарди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Эдинсон Кавани "ПСЖ"га ғалаба олиб келиши мумкин эди, бироқ у 11-метрлик жарима тўпидан унумли фойдалана олмади.

Франция чемпионати 36-тур

"ПСЖ" - "Ницца" 1:1 (0:0, 1:1)


Голлар: 0:1 – 46 Ганаго, 1:1 – 60, пенальти Неймар.

"ПСЖ" – Ареоля, Бернат, Кимпембе, Дани Алвес, Маркиньос, Дракслер (Диаби, 66), Паредес (Курзава, 66), Верратти, Ди Мария, Кавани, Неймар.

"Ницца" – Бенитес, Сарр, Данте, Эрей, Атталь, Данило, Тамез, Сен-Максимен (Ле Биан, 75), Ле-Мелу, Бюрне (Срарфи, 89), Ганаго (Макенго, 61).

Огоҳлантиришлар: Верратти (54), Атталь (69), Данте (90), Кавани (90), Эрей (90).

ПСЖ Франция чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"ПСЖ" Неймар учун "Барселона"дан қанча сўради?
17:26
“ПСЖ” Траппга ўринбосар топди
15:33
Спаллетти Францияда иш бошлаши мумкин
15:14