Недвед: Ҳаммаси ҳал бўлган, Аллегри "Ювентус" клубида қолади

Туриннинг "Ювентус" клуби директори Павел Недвед жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг бўшатилиб юборилиши ҳақидаги гапларга изоҳ берди.

"Аллегри "Ювентус" клубини бошқаришда давом этади, унинг клуб билан шартномаси мавжуд ва шунинг учун ҳам у биз билан қолади. Ҳеч нарсани ҳал қилиш керак эмас, ҳаммаси ҳал бўлган. Фурсат бўлиши билан Аллегри клуб президенти Андреа Аньелли билан учрашади", - дейди Недвед.

Эслатиб ўтамиз, Аллегри "Ювентус" клубини 2014 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида туринликлар 5 та кетма-кет Италия чемпионлигини, тўрт маротаба кубок ва иккита суперкубокни қўлга киритди.

Бундан аввал "Юве" италиялик мутахассис Антонио Конте билан музокаралар олиб боргани айтилган эди.

Ўқилган: 921
Дунё мураббийлари Массимилиано Аллегри Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ювентус" Италия чемпионатини ғалаба билан бошлади
23:07
Зидан Вальвердени мақтади
04:30
Мхитарян “Рома”да порламоқда
15:04