Англия чемпионати, 37-тур анонси

Кеча “Эвертон” – “Бёрнли” (2:0) учрашуви билан старт олган Англия чемпионатининг 37-тур ўйинлари давом этади. Бугун мазкур тур доирасидаги бешта ўйин бўлиб ўтади.

“Тоттенхэм” клуби сафарда “Борнмут” билан баҳс юритади. Ҳафта ўртасида ЕЧЛ ярим финал ўйинида иштирок этган лондонликларни яна бир неча кундан сўнг жавоб баҳси кутиб турибди, бироқ мазкур учрашувни ҳам эътибордан чиқариб бўлмайди. Кучли тўртлик учун кураш қизғин кетаётган пайтда ҳар бир очко жуда муҳим роль ўйнаши мумкин.

“Вулверхэмптон” клуби ўз уйида мусобақани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган “Фулхэм”ни қабул қилса, лигада қолиш учун курашётган "Кардифф" жамоаси “Кристал Пэлас” билан баҳс юритади.

Пешқадамни изма-из таъқиб қилиб келаётган “Ливерпуль” бу турда “Ньюкасл” майдонида меҳмон бўлади. Чоршанба куни “Барселона”дан қахшаткич мағлубиятни қабул қилиб олган Юрген Клопп шогирдлари бор аламларини мана шу ўйиндан олишлари кутилмоқда.

Эртага ҳам бир қатор етакчи жамоалар ўз ўйинларини ўтказишади. “Челси” ўзида “Уотфорд”ни қабул қилса, “МЮ” сафарда аутсайдер “Хаддерсфилд” билан ўйнайди. “Арсенал” Лондонда “Брайтон”ни меҳмон қилади.

Турнинг марказий ўйини душанба оқшомига белгиланган. Унда “Манчестер Сити” жамоаси “Лестер” билан тўқнаш келади.

Ушбу тур анонси билан танишинг:

04.05.2019  00:00     Эвертон – Бёрнли 2 : 0     
04.05.2019  16:30     Борнмут – Тоттенхэм Хотспур
04.05.2019  19:00     Вест Хэм Юнайтед – Саутгемптон
04.05.2019  19:00     Вулверхэмптон – Фулхэм
04.05.2019  21:30     Кардифф Сити – Кристал Пэлас
04.05.2019  23:45     Ньюкасл Юнайтед – Ливерпуль
05.05.2019  18:00     Челси – Уотфорд
05.05.2019  18:00     Хаддерсфилд Таун – Манчестер Юнайтед
05.05.2019  20:30     Арсенал – Брайтон энд Хоув Альбион
07.05.2019  00:00     Манчестер Сити – Лестер Сити

***

Тезкор футбол хабарларини UFF.uz расмий Телеграм каналида кузатиб боринг!

Англия чемпионати Арсенал Ливерпуль Манчестер Сити Манчестер Юнайтед Тоттенхэм
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рўйхати тузилди
13:33
Шота Арвеладзе ва Егор Кримецнинг ўйиндан олдинги фикрлари
05:01
Ўзбекистон миллий терма жамоаси машғулотларни олиб бормоқда
17:36