Роналдунинг голи Турин дербисида "Ювентус"ни мағлубиятдан сақлаб қолди

Италия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган "Ювентус" – "Торино" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Альянц Стэдиум”да кечган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида Миралем Пьяничнинг ҳимоядаги хатосидан сўнг Саша Лукич меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Бунга майдон эгалари 84-дақиқага келиб жавоб беришди. Криштиану Роналду чап қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб, жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, чемпионлик масаласини ҳал қилиб қўйган “Юве” очколарини 89тага етказиб олди. “Торино” (57) эса олтинчи ўринда қолди.

А Серия, 35-тур

Ювентус – Торино 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар
: 0:1 – 18 Лукич, 1:1 – 84 Роналду.

Ювентус – Шченсни, Жоау Канселу, Кьеллини, Бонуччи, Матюиди, Спинаццола, Пьянич, Куадрадо (Матеус Перейра, 78), Бернардески (Де Шильо, 85), Роналду, Кин.

Торино – Сиригу, де Сильвестри (Дзадза, 89), Нкулу, Бремер, Ансальди, Мейте, Лукич (Айна, 79), Беренгер (Базелли, 70), Ринкон, Иццо, Белотти.

Огоҳлантиришлар: Матюиди (34), Ринкон (49), Лукич (68), Бонуччи (71), Бернардески (82), Бремер (90).

***

Учрашувдаги голларни томоша қилинг:

Италия чемпионати Торино Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бавария" Германия Кубоги финалига йўл олди
01:48
ЕЧЛ. Биринчи саралаш босқичига қуръа ташланди
20:27
Вадим Абрамов: “Пахтакор” жамоаси ҳақли равишда ғалабага эришди
11:30