U-21 Биринчилигида 7-тур учрашувлари давом этмоқда. Бугун мусобақа доирасида иккита ўйин бўлиб ўтди.
“Навбаҳор” ўз майдонида “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнаган бўлса. “Бухоро” ва “Насаф” жамоалари ҳам ўзаро муроса йўлини танлашди.
U-21 Биринчилиги, 7-тур
НАВБАҲОР — СЎҒДИЁНА 1:1
Наманган. “Ёш куч” стадиони. 392 томошабин.
Голлар: Зафар Тўраев, 26 (1:0 пенальти). Асилбек Обидов, 56 (1:1 пенальти).
Огоҳлантиришлар: Содиқжон Ортиқов (22), Зафар Тўраев (59) – Ойбек Нурматов (35), Соҳибжон Ёқубов (81).
Ҳакамлар: Тўрабек Суюнов, Элдор Турсунов, Ислом Носиров, Музаффар Маматхонов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
БУХОРО — НАСАФ 0:0
Бухоро. “Бухоро” стадиони. 121 томошабин.
Огоҳлантиришлар: Раҳмон Очилов (83) – Сардорбек Тўраев (14), Сардор Садуллаев (44), Акмал Мозговой (83), Алфайзи Неъматов (89).
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Абдураҳмон Қўлдошев, Александр Буров, Иля Илин.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Эркин Бахтиёров.