Фарғона вилояти болалар-ўсмирлар академиясида ЎФА мутахассиси иштирокида семинар ташкил этилди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларида ишни тўғри йўлга қўйиш ва академияда фаолият юритаётган мураббийларнинг малакасини ошириб бориш йўналишида мунтазам иш олиб бормоқда.
Жумладан, Фарғона вилояти болалар-ўсмирлар академиясида мураббийлар учун семинарни ташкил этилди. 

Семинарни ЎФА Илмий-услубий таъминот департаменти раҳбари Шамиль Исеев олиб борди. Шамиль Исеев семинар иштирокчиларига ёш футболчиларни жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш, ёш футболчиларни ўқитиш, академия тарбияланувчиларидан жорий имтиҳонлар олиш тартиби тўғрисида маърузалар ўқиди. 

Шунингдек, янги ўқув йили учун ўтказиладиган қабул имтиҳонлари меъёрлари ва механизми ҳақида ҳам йиғилганларга батафсил маълумотлар бериб ўтди. 
Ўқилган: 1223
ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Локомотив"га янги бош мураббий тайинланди
20:09
Лига Кубоги. “Насаф” тўққизта қолган “Навбаҳор”ни тор-мор келтирди, “Бунёдкор” Бекободда ютқазди
21:11
Пойтахтимизда видео ёрдамчи ҳакамлар тайёрлаш бўйича семинар старт олди
17:22