“Милан” ҳимоячиси камида олти ойга сафдан чиқди

“Милан” клуби ҳимоячиси Маттиа Кальдара кечаги машғулотлар пайтида жиддий жароҳат олди.

Футболчи тизза ости пайларини жиддий шикастлаб олган. Бугун у операция қилинади ва тикланишга қанча муддат кетиши аниқ бўлади. Бироқ мазкур муддат олти ойдан кам бўлмаслиги айтилмоқда.

Бу Кальдара учун ушбу мавсумдаги учинчи жароҳатдир. 25 ёшли футболчи сентябрда чов суягидан жароҳат олиб бир неча ҳафтани ўтказиб юборган, октябрда эса тўпиғидаги жароҳат сабаб уч ойга сафдан чиққанди.

Ўқилган: 1012
Жароҳатлар Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Милан" Пиолининг агенти билан шартнома борасида музокара олиб бормоқда
12:18
Златан "Милан"даги келажаги ҳақида: Ибра – Европа лигаси ўйинчиси эмас
09:50
Санчес "Интер"да тиббий кўрикдан ўтиш учун Миланга етиб келди
01:19