
“Аякс” клуби ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
21 ёшли футболчининг хизматларига “Реал”дан қизиқиш бор. Мадридликлар ван де Бекка “МЮ” етакчиси Поль Погба қўлга киритилмаган тақдирда захира варианти сифатида қарамоқдалар.
Бироқ шу билан бир қаторда, қаймоқранглилар футболчи учун кўпи билан 60 миллион евро тўлашга тайёрлар. Ван де Бекка шунингдек “ПСЖ”дан ҳам қизиқиш бор.