Машҳур травмотолог-ортопед Мелих Малкоч Тошкентда спортчилар учун бепул консультация ўтказади

Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимиздаги спортчилар, хусусан, футболчиларнинг саломатликларини таъминлаш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан туркиялик машҳур травмотолог-ортопед, тиббиёт фанлари доктори Мелих Малкоч 6-10 май кунлари Тошкентга ташриф буюриб, мамлакатимиздаги спортчиларга бепул консультациялар ўтказади.
 
Мелих Малкоч артроскопик жарроҳлик, бўғимлар жарроҳлиги, бўғимлар ҳимояси ва спортчилар физиологияси бўйича иш олиб борувчи машҳур шифокор ҳисобланади. У Истамбулда 15 йилдан бери муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Ўз вақтида Туркия футбол ассоциациясида футболчиларнинг жисмоний кўрсаткичларини назорат қилиш бўйича бош мутахассис, тиббий маслаҳатчи сифатида ишлаган.
 
Тиббиёт фанлари доктори Мелих Малкоч пойтахтимизга ташрифи давомида қуйидаги касалликлар бўйича беморларга бепул маслаҳатлар бериши кўзда тутилган:
 
Тирсак бўғимлари: Эпикондилит, Бурсит.
Билак тенденити
Болдир бўғимлари тенденити
Тиззадаги мениск узилиши
Оёқдаги олд ва орқа хочсимон тўқималар узилиши
Елка ва белдаги жароҳатлар
Товон фасциити
Ассептик некроз
 
Малакали мутахассисдан консультация олиш учун Республика илмий-амалий спорт медицинаси марказининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:
 
1193
71 241 52 45
71 241 52 46
Шайхонтохур тумани, Олмазор кўчаси, 6-уй.

Ўқилган: 2469
Бошқа хабарлар Семинарлар ва ўқув курслари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шота Арвеладзе: Жуда тез ўйнамадик, аммо ғалабани қўлга киритдик
08:53
А Про-лига 16-тур учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати
11:46
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон термаси уч поғона юқорилади ва Осиёда 10-ўринга кўтарилди
14:22