"Арсенал" Лондонда "Валенсия" устидан иродали ғалабани қўлга киритди

Европа Лигаси ярим финалининг илк баҳсидан ўрин олган "Арсенал" – "Валенсия" учрашуви ўз якунига етди. “Эмирейтс” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувни "тўпчилар" фаол бошлашган бўлсада биринчи бўлиб гол уриш испанларга насиб этди. 11-дақиқада Муктар Диакаби бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўналтириб ҳисобни очди.

Бунга майдон эгалари 18-дақиқадаёқ жавоб қайтаришди, Пьер-Эмерик Обамеянг тезликда жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни бўш турган Александер Ляказеттга узатди, ўз навбатида франциялик футболчи мўлжалда адашмади.

Орадан етти дақиқа ўтиб Ляказетт дублини нишонлаб лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Танаффусга қадар икки жамоада ҳам бир қатор имкониятлар бўлди, бироқ биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлимда ҳам мезбонлар вазиятни назорат қилишди. Ўйин якунланиши арафасида Обамеянг қанотдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб, жамоасининг учинчи голини урди.

Шу тариқа, "Арсенал" жавоб баҳси олдидан ўзи учун қулай ҳисобни қайд этди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Европа Лигаси
1/2 финал, илк баҳс

Арсенал Англия – Валенсия Испания 3:1 (2:1, 1:0)

Голлар:
0:1 – 11 Диакаби, 1:1 – 18 Ляказетт, 2:1 – 25 Ляказетт, 3:1 – 90 Обамеянг.

Арсенал – Чех, Папастатопулос, Колашинац, Мустафи, Косьельни (Монреаль, 82), Мэйтленд-Найлз, Гендузи (Торрейра, 58), Озил (Мхитарян, 75), Джака, Обамеянг, Ляказетт.

Валенсия – Нето, Ронкалья, Гарай, Габриэл, Диакаби, Гедеш (Гамейро, 71), Солер (Васс, 71), Пиччини, Парехо, Гайя, Родриго (Санти Мина, 88).

Огоҳлантиришлар: Диакаби (31), Парехо (70).

***

Обамеянгнинг голини томоша қилинг:

Ўқилган: 1964
Арсенал Валенсия Европа Лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Интер” Ервопа Лигасида рекорд ўрнатди
17:50
"Стандард" - "Арсенал": Таркиблар!
22:18
“Манчестер Юнайтед” кетма-кет учинчи марта испан клублари туфайли еврокубокларни тарк этди
10:02