"ПСЖ" клуби пулсиз қолиши мумкин. Қатарлик сармоядорлар норози

Қатар ҳукумати "ПСЖ" клубининг имиджи ва фаолиятидан норози бўлмоқда.

Le Parisien нашрининг тарқатган маълумотига кўра, "ПСЖ" клубини Qatar Sports Investment фонди орқали эгалик қиладиган Қатар ҳукумати клубни молиялаштиришни қисқартириш ишларини кўриб чиқмоқчи.

Раҳбарият "ПСЖ" клубига ажратилган катта молиявий таъминотларга қарамай, уларнинг Европа чемпионлар лигасидаги омадсиз ўйинидан норози бўлмоқда. Шу билан бирга молиявий фэйр-плей туфайли юзага келган қоидабузарлик оқибатида клуб имиджига ҳам путур етди.

Клуб солиқлар тўлашга ҳам катта миқдорда маблағ ажратади – Италия, Испания ва Германия клубларини қўшиб ҳисоблаганда ҳам кўпроқ пул тўлайди. "ПСЖ" эвазига телешартномаларнинг нархи ҳам юқори. Клуб эгалари "ПСЖ" клубининг барчадан кўпроқ таваккал қилаётганидан норози.

ПСЖ Франция чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Франция чемпионати. "Лион" 2-турда ҳам рақибини аяб ўтирмади
09:02
Неймар: Ўзимни жасур деб ҳисоблайман ва янги синовларни ёқтираман
05:10
“Монако” клуби “Монпелье” ҳимоячисини сотиб олди
18:28