Моуриньо: Клопп уч йил ичида "Ливерпуль" билан ҳеч нарса ютмади, лекин уни қўллашмоқда. Пеп эса бир йилда тўртта ҳимоячини сотиб олди

"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа чемпионлар лигаси ярим финал ўйинидан кейин Юрген Клоппнинг "Ливерпуль"даги ва Пеп Гвардиоланинг "Ман Сити" клубидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.

"Мен бажонидил клубга бориб Юрген ва Пеп амалга оширган ишларни қила оламан. Агар сиз "Ливерпуль" клубининг "Барселона" клубига қарши қўйган жамоасида неча нафари Клопп даврида сотиб олинган?

Пеп тўрт нафар ҳимоячиларидан норози бўлиб турган йили яна тўртта ўзига ёқадиганларини сотиб олди. "Сити" клуби Пепнинг илтимосига кўра Клаудио  Бравони сотиб олган ва шунда ҳам норози бўлиб кейинги йили Эдегорни сотиб олди.

Юрген "Ливерпуль" клубида қарийб 3 йилдан кўп ишламоқда ва ҳали ҳеч нарса ютгани йўқ. Шунга қарамай унинг олдинга бориши учун ҳамма имконият ва шароитлар яратилган. Жорий мавсумда улар соврин ютиш учун барча имкониятлар мавжуд, бироқ бу уларнинг илк соврини бўлади.

Шунинг учун ҳам мен янги ишга жойлашар эканман, клубдан нима сўраш ва менга яратиладиган имкониятлар билан тўлиқ танишаман", - дейди Моуриньо.

Европа Чемпионлар лигаси Жозе Моуринью Ливерпуль Манчестер Сити Манчестер Юнайтед
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ливерпуль” ёзда Ла Лига клубидан ҳужумчи сотиб олмоқчи
20:22
"МЮ" 1970 йилдаги салбий натижасини такрорлади
07:42
"Кристал Пэлас" – "Манчестер Сити" 0:1. Раҳим Стерлингнинг 15-дақиқадаги голи!
18:24