ЎзПФЛ саратонга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш акциясини бошлади

Болаларни ҳимоя қилиш халқаро кунига бир ой вақт қолди. ЎзПФЛ соғлом ҳаёт тарзи учун курашаётган болаларни қўллаб-қувватлаш акциясини бошлади.

Бу акция давомида Coca Cola компанияси билан яқиндан ҳомийлик қилинади. Унга кўра, Суперлиганинг 9 ва 10-тур беллашувларида жамоалар мазкур акция доирасида қатор тадбирларда иштирок этади. Саратонни енгиб ўтиш каби машаққат билан курашаётган жажжи қалбларни футбол мухлислари ҳам қўллаб-қувватлашлари мумкин. Юқоридаги турлар давомида ҳар бир стадионга хайрия қутилари ўрнатилади. Уларда йиғилган маблағлар эса ўша ҳудуддаги онкология марказларига ўтказиб берилади.

ЎзПФЛ мазкур акциянинг биринчи босқичини бошлаб берди. Бугун ташкилот ходимлари мамлакатнинг энг тажрибали ҳаками Равшан Эрматов билан Республика онкология илмий марказининг болалар бўлимига ташриф буюрди. Кўзни қувнатадиган даражада ширин болажонларга турли совғалар, футбол либослари, тўплар улашилди. Шунингдек, марказга моддий ёрдам кўрсатилди.

ЎзПФЛ ишчи гуруҳи саратонга қарши кураш олиб бораётган болаларнинг ёрқин ва соғлом келажакларига ишонади. Улар ҳар биримизнинг фарзандларимиз каби бахтли яшашга ҳақлидирлар. Юқоридаги акцияда иштирок этиш истагида бўлган мухлисларимиз стадионларга ташриф буюриб, болаларга юмшоқ ўйинчоқлар ёки имкон даражасида моддий ёрдам кўрсатишлари мумкин. Шунингдек, мазкур акция доирасида Суперлига клублари ҳамда уларда тўп сураётган футболчилар ҳам ўрнак кўрсатишларидан умидвормиз.







Ўқилган: 720
ПФЛ фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Олимпия терма жамоа мураббийлари билан учрашди
18:52
А Про Лигаси, 1-тур: “Хоразм”, “Машъал” ва “Шўртан” мавсумни ғалаба билан бошлашди
04:36
“Бухоро” иккита легионер футболчи билан шартнома имзолади
14:06