Тимур Кападзе: Жамоадошларнинг майдонда ўзаро тортишуви нормал ҳолат

Cоcа-Cола Суперлига,  23-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Олимпик” (1: 1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўйинда жамоаси ғалабага ҳақли бўлгани,  “Олимпик” лойиҳаси ҳамда ўз шогирдларининг майдондаги ҳаракатлари ҳақида гапирди.

“Бундай стадион,  муҳит қаршисида ўйнаш осон эмас.  Қолаверса,  мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари ажойиб даражада.  Чунга қарамай,  бугун жамоам ғалабага ҳақли ўйин намойиш этди,  деб ўйлайман.  Афсус,  ўйин оҳирида гол қўйиб юбордик”,  - деди Кападзе.

“Олимпик” лойиҳаси фойда келтираяпти.  Кўплаб футболчилар ўйнаяпти,  терма жамоаларга чақирилаяпти.  Терма жамоа бош мураббийи сифатида бундан хурсандман”.

“Майдонда шогирдларим ўзаро тортишгани сизларга жиддий туюлган бўлиши мумкин.  Аммо,  майдонда бундай ҳолатлар кузатилиши табиий.  Футболчилар ёш ва қизиққон.  Ўзаро тортишувлари нормал ҳолат.  Майдонда ёш ёки ёши катта йўқ.  Албатта,  ўйинда вазият тақозо эца бир-бирлари билан гаплашишлари,  тортишишлари мумкин. ”

Ўқилган: 606

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Россия футболидаги инқироз бизнинг бошимизга ҳам тушиши мумкин(ми)?!
10:23
МОҚда Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг тайёргарлиги бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
15:57
Ўзбекистон Лига Кубоги мусобақасида Қирғизистон ва Тожикистон жамоалари иштирок этади
22:15