ФИФА “Машъал” футбол клубига трансфер тақиқи белгилади

“Машъал” футбол клубининг нигериялик собиқ футболчиси Ибе Микаел Окоро клуб футболчи билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган дея ФИФАга шикоят қилган эди.

Мазкур шикоятни ўрганиб чиққан ФИФА Футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси жорий йилнинг апрел ойида “Машъал” ва Ибе Микаел Окоро ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқариб, “Машъал” футбол клуби зиммасига юклатилган жарима тўловларини 45 кун муддат ичида тўлаши лозим экани белгиланган эди.

Куни кеча футболчининг вакиллари ФИФАга клуб бу борада тўлиқ тўловни амалга оширмади, дея мурожаат қилишди. Шу сабабли ФИФА 30 майдан эътиборан “Машъал” футбол клуби учун трансфер тақиқи белгилади.

Ўқилган: 8155
Машъал ФИФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Испания чемпионати, 28-тур. "Барселона" сафарда "Реал" Сосьедадни йирик ҳисобда енгди
04:06
Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашувини япониялик ҳакамлар бошқаради
16:58
Легионерларимиз. Алибоев жамоаси иродали ғалабага эришди
13:09