Славче Войнески: Ҳушёрликни йўқотганимиз бизга қимматга тушди

"Пахтакор" бош мураббийи "Сепахан" билан беллашувдан кейин баҳс ҳақида фикрларини билдирди.

Войнески: - Ўйинни иккига бўлган бўлардим. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, гол урдик, яхши ҳаракатландик. Бироқ иккинчи бўлимда стандарт ҳолатлардан кейин икки марта қўпол хато қилдик ва ҳисобда ортда қола бошладик. Кейин олдинга ташланиб, учинчи голни ўтказдик.

Руҳий ва жисмоний тайёргарлик ёнма-ён юради. Хатоларни эътиборни йўқотганимиз билан изоҳлаган бўлардим. Бу бизга қимматга тушди. Йигитлар охиригача курашишди, бунинг учун уларга раҳмат.

"Ал Таъавун" билан осон бўлмайди. Гуруҳда барча беллашув оғир кечади, буни ўйиндан олдин ҳам айтиб ўтгандим. Яхши савияли жамоалар жамланган гуруҳдан жой олганмиз.

Ўқилган: 2357
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пойтахтимизда видео ёрдамчи ҳакамлар тайёрлаш бўйича семинар старт олди
17:22
Акбар Усмонов: Бу мавсум ҳам тўпурар бўлмоқчиман
00:21
ЎФА президенти Абдусалом Азизов Миллий терма жамоа вакиллари билан учрашди
09:02