ФИФА “Андижон” футбол клубидан трансфер тақиқини олиб ташлади

2021 йилнинг 20 декабрь куни ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси “Андижон” футбол клуби ва унинг собиқ ўйинчиси Предраг Вуйович ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган эди.

Унга кўра, “Андижон” футбол клуби Халқаро Спорт арбитраж судининг 2021 йил 28 июлдаги қарори ижорисини таъминламаган. Яъни футболчи олдидаги қарздорлик бартараф этилган бўлса-да, Предраг Вуйович иши бўйича бир неча йил давом этган суд ҳаражатлари клуб томонидан қоплаб берилмаган. Мазкур масала ФИФА Тартиб-интизом қўмитасида кўриб чиқилгач, клубга январь ойида трансфер тақиқи белгиланган эди.

Куни кеча “Андижон” бу борадаги молиявий муаммони бартараф этди ва ФИФАга ҳисобот юборди.

Шу муносабат билан ФИФА “Андижон” футбол клубидан трансфер тақиқини олиб ташлади.

Ўқилган: 2657
Андижон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Чемпионлар лигаси, 5-тур. "Манчестер Сити" - "ПСЖ" 2:1
09:12
УЕФА барча мусобақалар номаълум муддатга қолдирилганини эълон қилди
22:29
Месси "Барселона" клубининг умумий гуруҳ машғулотларига қайтди
01:20