Вилоят ҳокими майдонга тушди

Жиззахдаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида футзал бўйича мамлакат чемпионатининг тўртинчи тур ўйинлари ниҳоясига етди. Бугун бўлиб ўтган “HUAXIN-Жиззах” ва “Нефтчи” жамоалари учрашувида Жиззах вилояти ҳокими,  жамоанинг энг ёши улуғ ўйинчиси Эргаш Салиев майдонга тушиб, жамоадошларининг ғалабасига ҳиса қўшди. Эргаш Салиев ўйиндан кейин ЎзПФЛ матбуот хизматига қуйидагиларни гапириб ўтди:

- Уч кундирки Жиззахда футбол байрами. Марказий спорт мажмуамиз футзал бўйича мамлакат чемпионатининг тўртинчи турига мезбонлик қилди. Чемпионликка даъвогарлар орасида вилоятимизнинг “HUAXIN-Жиззах” жамоаси борлиги, етакчилар қаторида бораётганлиги бутун вилоят аҳлини ҳурсанд этаётганлиги бор гап.

 “Сўғдиёна” аёллар жамоамиз илк бор мамлакат чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди, Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлди, “Сўғдиёна” эркаклар жамоаси Coca-Cola Суперлигасида фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлди, футзал бўйича “HUAXIN-Жиззах” жамоамиз эса бош соврин учун астойдил курашга киришган.

Албатта, бу муваффафқиятлар замирида вилоятимизда футболга, жумладан аёллар футболи ва футзалга берилаётган эътибор, қизиқиш, яратилаётган шарт-шароитлар  самараси ётибди. Қолаверса, оммавий футболга бўлган эътибор ҳам юқори. Президентимизнинг аҳолини оммавий спортга жалб этиш самарадорлигини камида 25 фоизга етказиш ташаббуси вилоятимизда 30 фоизлик натижа билан амалга ошириляпти.  Футбол бўйича иккинчи лига мусобақамиз савияси йилдан-йилга ортаётганлиги бошқа вилоятлар натижадорлиги билан таққослаганда яққол ойдинлашяпти. Футзал бўйича иккинчи лига турниримиз ҳам икки-уч йилдирки катта шов-шувларга сабаб бўляпти. Футзал бўйича навбатдаги мавсум январь ойининг бошларида старт олади. Аниқ тақвим, мукаммал ташкилотчилик ва салмоқли рағбатлантириш билан таъминланган мусобақада иштирок этувчилар сони йилдан-йилга кўпайяпти.  Сўнги биринчилигимизда етмишта жамоа қатнашди. Ҳатто қўшни вилоятлардан келиб қатнашиш истагида бўлганлар ҳам бор. Республика жамоаларида тўп сураётган таниқли ва тажрибали футзалчилар мусобақа қатнашчи жамоаларида мураббий сифатида фаолият юритиш истагида бўлаётганлиги ҳам ҳақиқат. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 50 миллион сўмни ташкил этади, ғолиб жамоа эса “Нексия-3” автомашинаси билан тақдирланади.

Мақсадимиз футзал бўйича вилоятимиз бош жамоасини мамлакат чемпионати Олий лигасининг шохсупасида кўриш. Бу йўлда жамоани шакллантириш бўйича барча масалалар ҳал этилган. Таркибимизнинг аксарияти мамлакат терма жамоасига номзод футзалчилар. Баҳодир Аҳмедов устозлигидаги жамоамизнинг нафақат Ўзбекистон чемпиони бўлиши, балки Осиё Чемпионлар лигасида юртимиз спорт шарафини муносиб ҳимоя қилиши учун зарурий шароитларни яратиб берамиз. Фурсатдан фойдаланиб, барча футбол ишқибозларини кириб келаётган янги йил билан самимий муборакбод этаман. Мустаҳкам соғлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик тилайман. 2022 йил ҳам барчамиз учун хайрли келсин, ютуқларимиз, муваффақиятларимиз йили бўлсин.

Ўқилган: 2793
Вилоятларимиз футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Умид Аҳмаджонов Андижон шаҳрига ташриф буюрди
09:49
ЎФАда Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг тайёргарлиги бўйича йиғилиш ўтказилди
05:21
Кун тарихи - 14 июль
03:48