Coca-Cola Суперлигада ноябрь ойининг энг яхшилари аниқланмоқда

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Coca-Cola Суперлиганинг энг яхши мураббийи ва футболчиси, шунингдек, энг чиройли голини аниқлаб келмоқда. Ортда қолган ноябрь ойида Суперлигада 3 та тур баҳслари бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишга эришди.

Ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар

Питер Хюистра (“Пахтакор”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 мағлубият, тўплар фарқи 10-3

Луисма Эрнандес (“Металлург”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 мағлубият тўплар фарқи 4-2

Виктор Жалилов (“Навбаҳор”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 мағлубият, тўплар фарқи 5-4

Шуҳрат Мақсудов (“Бунёдкор”) – 3 ўйин, 3 ғалаба, тўплар фарқи 7-3

Ноябрь ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар

Темурхўжа Абдуҳолиқов (“Локомотив”) — 3 ўйин, 3 гол (2 таси пенальтидан), 7 маротаба дарвоза томон аниқ зарбалар

Шерзод Темиров (“Пахтакор”) — 2 ўйин, 3 гол, 4 маротаба дарвоза томон аниқ зарбалар

Ҳусаин Норчаев (“Насаф”) — 4 ўйин, 3 гол, 4 маротаба дарвоза томон аниқ зарбалар

Ҳуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”) — 3 ўйин, 3 гол, 1 ассист, 89 та аниқ пас, 10 яккакурашлар

Мартин Боаке (АГМК) — 3 ўйин, 3 гол, 9 маротаба дарвоза томон аниқ зарбалар

Ноябрь ойининг энг чиройли голига номзодлар

Муҳаммадкарим Тоиров (АГМК – “Андижон” учрашувида киритган голи)

Шоҳруҳ Гадоев (АГМК – “Андижон” учрашувида киритган голи)

Алибек Давронов (“Насаф” – “Қўқон-1912” учрашувида киритган голи)

Аббос Ғуломов (“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувида киритилган гол)

Муҳаммаданас Ҳасанов (“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувида киритган голи)

Шоҳруз Норхонов (“Сўғдиёна” – “Насаф” учрашувида киритган голи)

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида Coca-Cola Суперлига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар иштирок этишади. Coca-Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади.

ЎзПФЛ томонидан футбол мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаси эса мураббий ва сардорлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига қўшилади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади.

Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади. Мазкур ҳавола орқали ноябрь ойининг энг яхшиларини аниқлаш жараёнида иштирок этиш имкониятига эгасиз.

Ўқилган: 3595
Ойнинг энг яхшилари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Равшан Эрматов ОФК конференциясида нутқ сўзлайди
12:18
Coca Cola Суперлига биринчи давра якунлари: Ким қанча ўйнаган?
09:23
Бугун Ўзбекистон кубоги 3-босқич учрашувлари давом этади
11:56