Футзал. Учинчи турдаги ягона дуранг

Олмалиқдаги “ОТМК” спорт мажмуасида  деярли бир ҳафта давом этган футзал бўйича мамлакат чемпионатининг учинчи тур ўйинлари ниҳоясига етди. Олти кун ичида ўн саккизта ўйин ўтказилди. Шундан ўн еттитасида кимдир ютуққа эришди, кимдир мағлубиятга учради. Ягона дуранг натижа эса бугун – “Бунёдкор” ва “Металлург” жамоалари ўртасида қайд этилди. Аслида “қалдирғочлар” илк дақиқадаёқ ҳисобни очишганди, кейинги икки дақиқа ичида бекободликлар иккита гол киритишиб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Биринчи бўлим охирига қадар “Металлург” яна иккита гол киритди. Иккинчи бўлимда эса ташаббус тошкентликлар томонида бўлди, бунга биринчи бўлим ўрталарида “Металлург”нинг тажрибали дарвозабони Акмал Хазратқуловнинг майдондан четлаштирилиши рақибларга анча “қўл келди”. Тенг курашлар остида ўтган водий дербисида омад фарғоналикларга кулиб боқди – “Нефтчи” “Навбаҳор”ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Куннинг сўнгги ўйинида “Ҳуахин-Жиззах” “Максам-Чирчиқ”га ҳеч қандай имконият қолдирмади – 4:2.   

Футзал. Олий лига
Олмалиқ. “ОТМК” с.м. 3-тур.
Олтинчи  кун. 7 декабрь, сешанба
БУНЁДКОР – МЕТАЛЛУРГ – 4:4 (2:4). 33 томошабин.
Ҳакамлар: Никита Афиногенов, Умид Пўлатов, Илҳом Абдулаков
Назоратчи: Сергей Петров
Комиссар: Жамшид Имамов
Голлар: Муҳаммадбобур Раҳмонбердиев (1), Умиджон Зайниддинов (14), Мирзоҳид Ҳайдархўжаев (35, 37-пен.) – Фарҳод Қодиров (2, 3, 17), Илҳом Ражабов (7)
Огоҳлантиришлар: Муҳаммадбобур Раҳмонбердиев (32) – Фарҳод Қодиров (36), Равшан Ражабов (37, бош мураббий)
Четлатиш: Йўқ - Акмалжон Хазратқулов (12).

НЕФТЧИ – НАВБАҲОР – 4:1 (1:1). 33 томошабин.
Ҳакамлар: Фурқат Азизов, Анатолий Рубаков, Никита Афиногенов
Назоратчи: Сергей Петров
Комиссар: Жамшид Имамов
Голлар: Шуҳратбек Рашидов (12, 34), Владен Норов (29), Илҳомжон Абдуғаниев (31) – Илёс Маллаев (4)
Огоҳлантиришлар: Илҳомжон Абдуғаниев (30), Жаҳонгир Маҳсудов (30) – Аҳмаджон Мамадалиев (10), Бурхониддин Содиқов (30), Довудхон Садриддинов (36).

ҲУАХИН-ЖИЗЗАХ – МАКСАМ-ЧИРЧИҚ – 4:2 (3:2). 27 томошабин.
Ҳакамлар: Шавкат Муҳиддинов, Ҳусниддин Баҳодиров, Илҳом Абдулаков
Назоратчи: Сергей Петров
Комиссар: Рустам Зупаров
Голлар: Ҳусниддин Нишонов (2), Ихтиёр Ропиев (10), Элбек Тўлқинов (18), Дилшод Раҳматов (32) – Саид Ризо Миршаропов (6), Ашурбек Тўлқинов (9)
Огоҳлантиришлар: Йўқ -йўқ.

Ўқилган: 3050
Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Лигасининг мавсум рамзий терма жамоаси эълон қилинди
20:49
Европа Чемпионлар лигаси, 3-тур. "Реал" Мадрид – "Интер" 3:2
03:57
“Севилья” клуби “Манчестер Юнайтед”ни Европа Лигасидан чиқариб юборди
02:21