Ўзбекистон Кубоги. “Насаф” финалда “Пахтакор”ни мағлуб этди ва бош соврин соҳиби бўлди

Самарқанд  шаҳридаги “Динамо” стадионида Ўзбекистон кубогининг финал ўйини ниҳоясига етди. Ҳал қилувчи учрашувга учинчи марта мезбонлик қилган стадионда бу гал “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари ўзаро куч синашди.  Тошкенту Қаршидан ташриф буюрган ва уларга шерик бўлган  мезбон мухлислар бугун чинакам футбол байрамига гувоҳ бўлишди. Ўйиндан икки кун олдин бошланган ташкилий масалалар, Кубокнинг шаҳар бўйлаб “саёхат” қилиши, Регистон майдонида ёшу-қари, аёлу-эркак футбол шайдолари ва юртимиз меҳмонларининг Кубок билан эсдалик суратига тушишлари, гўзал ва латофатли Райхоннинг дил қўшиқлари, совғасига қимматбаҳо мукофотлар таъсис этилган турли кўнгилочар конкурс ва танловлар... буларнинг бари Кубок ўйинига ўзгача тароват бағишлади. Бир сўз билан айтганда, ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финалини том маънодаги юқори савияда ташкил этиб бера олди. Ўйинга келсак мағлубиятга учраётган, бу ҳам етмагандек, биринчи бўлимнинг ярмиданоқ майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишига қарамай “Насаф” бугун чинакам қаҳрамонлик кўрсатди. Ўйиндаги биринчи ҳисоб Одилбек Ҳамробеков томонидан очилди. Беш-олти дақиқа ўтар-ўтмай қаршилик Ойбек Бозоров майдондан четлатилди. Камчиликда ўйнай бошлаган “аждарлар” кўп ўтмай Баҳром Абдураҳмоновнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштришди. Иккинчи бўлимда Ғолиб Ғайбуллаев томонидан киритилган гол эса учрашув тақдирини ҳал этди.

Шу тариқа айнан шу стадионда ва айнан шу жамоалар томонидан очиб берилган мавсум (март ойида Суперкубок ўйинида) яна айнан шу жамоалар тўқнашуви билан ниҳоясига етди. Келаси мавсум ҳам яна айнан шу жамоаларнинг майдондаги рақобати билан старт олиши аниқ. Гап ўйин қайси шаҳар ва стадионда бўлишида. Ким билади, яна  айнан “Динамо” мезбонлик қилар. Айтишадику, “қуръанинг кўзи кўр бўлади” деб.

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги.
Финал. 4 декабрь, шанба
ПАХТАКОР – НАСАФ - 1:2 (1:1)
Самарқанд. “Динамо” стадиони. 11127 томошабин.
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко, Рустам Лутфуллин
Назоратчи: Владислав Цейтлин
VAR ҳаками: Ильгиз Танташев
VAR ассистенти: Жаҳонгир Саидов
VAR оператори: Шерали Жоналиев
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Комиссар: Александр Давиденко.
Голлар: Одил Ҳамробеков, 28 (1:0), Баҳром Абдураҳимов, 38 (1:1), Ғолиб Ғайбуллаев, 75 (1:2)
"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Хожиакбар Алижонов, Анзур Исмоилов, Одилжон Ҳамробеков, Шерзод Темиров (Диёр Холматов, 90), Достонбек Ҳамдамов (Азизбек Турғунбоев, 80), Ҳожимат Эркинов, Сардор Собирхўжаев (Аброрбек Исмоилов, 80), Фарруҳ Сайфиев, Аббосбек Файзуллаев (Боян Матич, 68), Шаҳзод Азмиддинов (Марлен Чобанов, 46).
"Насаф": Умиджон Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Саитов, Баҳром Абдураҳимов (Шаҳзод Акрамов, 61), Ҳусаин Норчаев (Шомалик Комилов, 80), Суҳроб Нуруллоев (Алибек Давронов, 80), Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев, Абубакр-Ризо Турдиалиев ( Муродбек Раҳматов, 61), Ойбек Бозоров, Умарбек Эшмуродов
Огоҳлантириш: Шаҳзод Азмиддинов, 24, Одилжон Ҳамробеков, 45+1,  Марлен Чобанов, 82– Шахзод Акрамов, 62
Четлатиш: Йўқ - Ойбек Бозоров, 34.

Ўқилган: 3081
Ўзбекистон кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси қитъа чемпионати саралашига жўнаб кетди
12:52
ОЧЛ. "Гуанчжоу" пенальтилар сериясида "Шандонг Лунэн"ни турнирдан чиқариб юборди. "Кашима" ҳам кейинги босқичга йўл олди
20:09
Олимпия терма жамоамиз Жанубий Кореяга қарши баҳсдан аввал сўнгги машғулотини ўтказди
07:07