Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. “Пахтакор” “Бунёдкор”ни мағлуб этди ва иккинчи финалчи бўлди

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги ярим финалининг иккинчи жуфтлик ўйини ҳам ниҳоясига етди. АГМК – “Насаф” ўйини каби бу учрашув ҳам 120 дақиқадан ортиқ давом этди. Фақат олдингисидан фарқи бу гал ғолиб жамоа пенальтилар баҳсида аниқланди. Ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилган “Пахтакор” учрашувнинг асосий вақтини 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугатди. Эътиборли жиҳати, жамоанинг тажрибали легионери Драган Черан биринчи бўлим ярмидаёқ жамоадошларини хавотирга солиб майдонни қизил карточка туфайли тарк этганди. Бир киши кам бўлигшига қарамай “шерлар” “қалдирғочлар”га бас кела олишди. Учрашувнинг қўшимча вақти сўнгги сонияларида майдон эгаларидан яна бир ўйинчи  Шерзод Аъзамовнинг ҳам четлатилиши жамоага деярли таъсир кўрсатмади, негаки ўйин деярли тугаб бўлганди. Бу ёғи “лоторея” – ким гол ура олса ютади, уролмаса  қайтади. Тўп тепишни “Бунёдкор” аъзолари бошлаб беришди. Шахбоз Эркиновнинг дастлабки зарбасини маҳоратли дарвозабон Санжар Қувватов қайтара олди. Қолган барча тепилган тўплар голга айланди. Ва айнан биринчи хато туфайли “Бунёдкор” Кубокдаги юришини ярим финалда тўхтатди. Энди “Пахтакор” ҳал қилувчи финалда “Насаф”га қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги.
Ярим финал. 24 ноябрь, чоршанба
ПАХТАКОР – БУНЁДКОР - 1:1 (1:1). Пенальтилар бўйича - 5:4.
Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 3990 томошабин.
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров, Отабек Қосимов, Султонмурод Абдураҳмонов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
VAR ҳаками: Ильгиз Танташев
VAR ассистент: Андрей Цапенко
Комиссар: Шерзод Ражабов
Голлар: Хуршид Ғиёсов, 29 (0:1), Ҳожимат Эркинов, 41 (1:1)
"Пахтакор": Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов (Шаҳзод Азмиддинов, 85), Анзур Исмоилов, Одилжон Ҳамробеков (Ҳумоюнмирзо Иминов, 111), Шерзод Темиров (Боян Матич, 85), Драган Черан, Достонбек Ҳамдамов (Диёр Холматов, 82),  Ҳожимат Эркинов (Азизбек Турғунбоев, 82.), Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев (Аброрбек Исмоилов, 74), Фаррух Сайфиев
"Бунёдкор": Сарвар Каримов, Авазбек Ўлмасалиев, Хуршид Ғиёсов, Лутфулла Тўраев (Музаффар Олимжонов, 91), Миржаҳон Мираҳмадов (Шаҳбоз Эркинов, 83), Одилжон Абдураҳмонов (Иброҳим Томива, 56), Нурилло Тўхтасинов, Улуғбек Абдуллаев (Фарҳод Мираҳматов, 44), Абдулла Абдуллаев, Суҳроб Иззатов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов (Давронжон Эргашев, 56)
Огоҳлантиришлар: Одилжон Ҳамробеков, 22, Аброрбек Исмоилов, 77, Анзур Исмоилов, 90+1, Шаҳзод Азмиддинов, 92 - Давронжон Эргашев, 68, Иброҳим Томива, 84
Четлатишлар: Драган Черан, 21, Шерзод Аъзамов, 120+2 - йўқ.

Ўқилган: 167
Ўзбекистон кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шота Арвеладзе ОЧЛнинг энг яхши мураббийлари қаторида
07:11
U-23 Осиё чемпионати Ўзбекистон-Австралия 1:0. Тугади, хайр Олимпиада!
16:17
“Шўртан”дан 3 очко олиб ташланиши мумкин
21:56