Европа Чемпионлар лигаси, 5-тур. "Манчестер Сити" - "ПСЖ" 2:1

Европа Чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "ПСЖ" учрашувида 2:1 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб, Мбаппе 50-дақиқада ҳисобни очган бўлса, кейин Стерлинг ва Габриэл Жезуслар "шаҳарликлар"нинг ғалабасини таъминлайдиган голларни киритишди.

Месси, Мбаппе, Неймар учлиги мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлди.

Европа Чемпионлар лигаси, 5-тур
Манчестер Сити Англия – ПСЖ Франция 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 0:1 – 50 Мбаппе, 1:1 – 63 Стерлинг, 2:1 – 76 Габриэл Жезус.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Стоунз, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Гюндоган, Родри, Зинченко (Габриэл Жезус, 54), Марез, Стерлинг, Бернарду Силва.
ПСЖ – Навас, Хакими, Маркиньос, Кимпембе, Мендеш (Керер, 67), Эррера (Данилу Перейра, 61), Паредес, Гуйе (Ди Мария, 67), Месси, Мбаппе, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Родри (55), Жоау Канселу (80), Габриэл Жезус (90).

Ўқилган: 233
Европа Чемпионлар лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Любинко Друлович: Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттиряпмиз
18:02
Англия кубоги, 1/8 финал. Бугун "Дерби Каунти" – "Манчестер Юнайтед" ўйини бўлади
19:29
Роналду Мадейрадаги касалхоналарга сунъий нафас олиш ускуналарини ҳадя қилди
06:43