U-21. Муборакда чемпионат байроғи туширилди

21 ёшлилар чемпионатининг 25-тур ўйинлари ниҳоясига етди.  2020 йилги мавсум ғолиби “Металлург”нинг бу йилги “иши юришмади”. Жамоа ўз майдонидаги сўнги турда “Турон”ни мағлуб этсада сўнгги поғонадаги жойи “қимирламади”. Бу гап “Андижон”га ҳам тегишли. Андижонликлар ўз майдонида наманганлик рақибларини йирик ҳисобда енгди, лекин 13-поғонадан кўтарила олмади.  Муборакда майдон эгалари “Қизилқум” билан дуранг ўйнади. Учрашувдан сўнг Муборакда мавсумнинг байроғи туширилди.  

U-21. 25-тур.
20 ноябрь, шанба
АНДИЖОН – НАВБАҲОР – 3:0 (1:0)
Андижон. “Бобур Арена” стадиони. 104 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳусан Музаффаров, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
Голлар: Иззатилло Абдулхақов, 45 (1:0), Хожимурод Асқаров, 63 (2:0), Иззатилло Абдулхақов, 80 (3:0)
Огоҳлантиришлар: Хожиакбар Мўминов, 21, Жамшидбек Хомидов, 38 – Жамолиддин Баҳромов, 32, Достонбек Абдулхаев, 67, Улуғбек Акназаров, 83.

МАШЪАЛ – ҚИЗИЛҚУМ – 0:0
Муборак. Баҳром Вафоев номли стадион захира майдони. 113 томошабин.
Ҳакамлар: Жалолиддин Ҳусниддинов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов
Назоратчи: Равил Шаяхметов
Комиссар: Жамшид Имамов
Огоҳлантиришлар: Сирожиддин Аллаев, 31, Руслан Хожиев, 65 – Тимур Набиев, 21, Шерали Жўраев, 89.

МЕТАЛЛУРГ – ТУРОН – 1:0 (0:0)
Бекобод. “Металлург” стадиони. 75 томошабин.
Ҳакамлар: Найим Қосимов, Миржалол Орзидинов, Акмал Давронов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Шерзод Ражабов
Гол: Акмал Абдирасулов, 87 (1:0)
Огоҳлантиришлар: Муҳриддин Салоҳиддинов, 36, Акмал Абдирасулов, 40, Диёрбек Шавқиев, 83 – йўқ.
Четлатиш: Йўқ - Муҳаммадхайит Қўлдошев, 14.

Ўқилган: 339

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Фалькао собиқ жамоасидан таклиф олди
20:05
MyTaxi билан ёрдам яқин
17:26
“Аланияспор” автобуси ЙТҲга учради. Битта футболчи ҳалок бўлди
14:06