Cоcа-Cоlа Суперлига. “Андижон” “Пахтакор”нинг ярим йиллик анъанасига чек қўйди

Cоcа-Cоlа Суперлиганинг 19-тур ўйинлари старт олди. Бугун белгиланган иккита ўйин ўтказилди ва ҳар иккаласида ҳам кутилмаган натижалар қайд этилди. Ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилган “Андижон” мавсум стартидан буён ҳали “кураги ерга тегмаган” “Пахтакор”ни биринчи бўлиб мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқди. Аутсайдер жамоа пешқадам, амалдаги чемпион, бу йилги чемпионлик масаласини ҳам деярли ҳал қилиб улгурган  “Пахтакор”дан уч очко ола билди ва бир кунга бўлсада аутсайдерлик мақомини “Турон”га топширди. Иккинчи ўйинда ҳам меҳмонларнинг ғалабаси камдан-кам мухлису-мутахассис томонидан башорат қилинганди. Иван Йосович томонидан пенальтидан киритилган гол қўқонликларга муҳим уч очкони тақдим этди.   

Cоcа-Cоlа Суперлига. 19-тур
19 сентябрь, якшанба
АНДИЖОН – ПАХТАКОР - 1:0 (1:0)
Андижон. "Бобур Арена".
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ҳусниддин Шодмонов, Тимур Галеев, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Алишер Файзиев
Гол: Фарҳоджон Соҳибжонов, 25 (1:0)
"Андижон":  Элдор Адҳамов,  Сардорбек Ҳурсандов, Азамат Исроилов (Абдулхай Исмоилов, 79), Абдувоҳид Ғуломов, Баҳтиёржон Қосимов, Павел Забелин (Шерзод Ғуломжонов, 90+1), Василий Совпел, Фарҳод Соҳибжонов (Диёрбек Рахимқулов, 86), Абдуғани Камолов (Иброҳимжон Отахонов, 90+1),  Муҳаммадкарим Тоиров, Пламен Димов
"Пахтакор": Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Анзур Исмоилов, Одилжон Ҳамробеков, Азизбек Турғунбоев (Достонбек Ҳамдамов, 46), Драган Черан, Боян Матич (Шерзод Темиров, 75), Марлен Чобанов, Сардор Собирхўжаев (Аброрбек Исмоилов, 46), Диёр Холматов (Ҳожимат Эркинов, 46), Фарруҳ Сайфиев (Шароф Муҳитдинов, 75)
Огоҳлантиришлар: Бахтиёржон Қосимов, 51, Фарҳоджон Соҳибжонов, 74 – Хожиакбар Алижонов, 87.

МЕТАЛЛУРГ – ҚЎҚОН-1912 - 0:1 (0:0)
Бекобод. "Металлург" стадиони.
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Султонмурод Абдураҳмонов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров
Гол: Иван Йосович, 70-пен. (0:1).
"Металлург": Акмал Турсунбоев, Одилбек Абдумажидов, Саламат Кутибаев,  Шаҳзодбек Нурматов (Иван Нагаев, 67), Шаҳзодбек Ғофурбеков,  Станислав Андреев, Акбаржон Исматуллаев, Муҳаммад Исаев (Зоҳид Абдуллаев, 79),  Фарруҳжон Иброҳимов, Абдураҳмон Абдулҳақов (Аброрбек Тошқўзиев, 67), Дамир Темиров (Дилшод Раҳматуллаев, 79)
"Қўқон-1912": Музаффар Абдуллаев, Бобиржон Акбаров, Илҳомжон Ваҳобов, Славко Лукич, Асадбек Собиржонов, Мўминжон Мелиев (Шоҳназар Норбеков, 55, Фарҳодбек Бекмуротов, 85), Ойбек Рустамов, Анваржон Хожимирзаев (Ҳамидулло Абдуҳамидов, 55), Иқболжон Маликжонов, Муҳаммаданас Ҳасанов (Сардорбек Азимов, 79), Иван Йосович
Огоҳлантиришлар: Акбаржон Исматуллаев, 69 -  Асадбек Собиржонов, 90+3, Музаффар Абдуллаев, 90+5.

Ўқилган: 2815
Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Осиё чемпионати саралаши. Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Австралияга йирик ҳисобда ютқазди
17:31
Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари учун English for Football ўқув-дастури бўйича семинар бўлиб ўтди
15:21
Coca Cola Суперлигаси. 10-тур: “Қизилқум” кичик ҳисобда “Бухоро”ни мағлуб этди
19:19