U-21. Бешта жамоада бир хил очко бўлди

21 ёшлилар мусобақасининг 16-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Сўнгги турда “Насаф” ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилди. Иккита гол фарқи билан олдинда борган мезбонлар ўйин охирига қадар ўз дарвозаларидан иккита гол ўтказиб юборишди ва дурангга рози бўлишди. Дуранг ҳар иккала жамоанинг турнир жадвалидаги ўзаро ўринларига таъсир кўрсатмади – наманганликлар олтинчи, қаршиликлар эса еттинчи ўриндан жой олди. Қизиғи, бешинчи ўриндан то тўққизинчи ўринларгача бўлган жамолар (“Машъал”, “Навбаҳор”, “Насаф”, “Қизилқум” ва “Сурхон”) бир хил – 24 очкодан жамғаришган. Турнир жадвалини эса 36 очко билан АГМК жамоаси бошқаряпти, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб турган “Бунёдкор” ва “Турон” жамоалари ҳам бир хил очко тўплаган – 28 тадан. Тўртинчи ўрин “Пахтакор”га тегишли бўлиб турибди – 27 очко. Жавалнинг қуйи қисмини “Андижон” (11 очко), “Сўғдиёна” (10 очко) ҳамда “Металлург” (9 очко) жамоалари “банд” этишяпти.  

U-21. 16-тур.
28 август, жума
НАСАФ – НАВБАҲОР – 2:2 (1:0
Қарши. “Меҳнатчи” стадиони.
Ҳакамлар: Ҳусан Музаффаров, Фарҳод Усмонов, Иззат Усмонов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Александр Давиденко
Голлар: Шерали Расулов, 5 (1:0), Сардор Саъдуллоев, 50 (2:0), Асадбек Жўрабоев, 61 (2:1), Музаффар Мўминов, 69 (2:2)
Огоҳлантиришлар: Жасур Шодмонқулов, 10, Зафар Ҳакимов, 72, Дилшод Бердиев, 84,  Жаҳонгир Шерматов, 87, Сардор Саъдуллоев, 90 – Содиқжон Ортиқов, 43.

Ўқилган: 3409
U-21 биринчилиги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Про лига. “Турон” “Динамо” дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди
06:11
"Пахтакор": Профессионал футбол клублар машғулотига рухсат берилди
20:43
“Андижон” – “Бунёдкор” / Жамоаларнинг либослари ранглари маълум
03:08