Ўсмирларимиз Тожикистондаги дастлабки машғулотларини ўтказди

Ўзбекистон U15 терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун кеча Тожикистон пойтахтига етиб борди.

Душанбе шаҳридаги “Aтлас” меҳмонхонасига жойлашган Сервер Жепаров мураббийлиги остидаги терма жамоамиз куннинг иккинчи ярмида дастлабки машғулотларни ўтказди.

Ўсмирларимиз мазкур йиғин давомида тожикистонлик тенгдошлари билан иккита халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.

Эртага Душанбедаги “Республика Марказий” стадионида мазкур жамоалар ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Учрашув юртимиз вақти билан соат 19.30 да бошланади.

Ўқилган: 9742
Ўзбекистон U-14 терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Куман «Барселона» клуби ўтадиган бўлса унинг ўрнини Арсен Венгер эгаллашга тайёр
14:00
Англия чемпионати, 20-тур. "Манчестер Юнайтед" – "Шеффилд Юнайтед" 1:2
05:55
"Реал" Роналдуни ортга қайтаришни хоҳламайди. Мазкур трансфер клуб сиёсатига мос эмас
04:58