Питер Хюистра: Гуруҳда қийин аҳволга тушиб қолдик

"Шаржа" билан беллашувдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.

Хюистра: - Биз учун ёмон натижа. Рақибдан бир футболчи ўйин тақдирини ҳал қилди. Кайо барча ишни бажариб берди. Энди кейинги баҳс ҳақида ўйлашимиз керак. Гуруҳдаги ҳолатимиз жуда ёмонлашди. Энди фақат ғалабалар бизга ёрдам бериши мумкин.

Юқори савияли футболчилар кетиши таъсир қилади. Беллашувни ҳал қиладиган ўйинчиларнинг ўрнини тўлдириш қийин. Бизда Машарипов йўқ, энди ёшларни ўстиришга интиламиз. Улар шундай ўйинларда ўсиб боришади. Ўз кучимизга ишониб, навбатдаги баҳсга тетик ҳолда ҳозирлик кўришимиз зарур.

Рашидовнинг ҳолатини тўлиқроқ энди билиб оламиз. Умид қиламанки, у ҳали бизга ёрдам беради.

"Шаржа" гуруҳда жуда яхши ҳолатда. Лекин жамоалар деярли яқин савияда ва ҳали барча нарса ўзгариб кетиши мумкин.

Ўқилган: 8656
Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Пахтакор” 2019 йилги мавсумда 115 тўп киритди
05:51
Футболчи ва клуб ўртасидаги шартномалар янада тартибга келтирилади
16:51
ЎФА раҳбарияти ОФКнинг ривожлантириш офицери Йогеш Десайини қабул қилди
21:16