Футзал. 15-тур старт олди

Фарғона шаҳридаги “Футбол маркази” спорт мажмуасида футзал бўйича 24-бор ташкил этилаётган мамлакат чемпионатининг 15-тур ўйинларига старт берилди. Эътиборли жиҳати, бугунги ўйинларнинг марказийси ҳисобланган “Ҳуахин-Жиззах” ва “Пахтакор” жамоалари учрашувида дуранг натижа қайд этилди. “Пахтакор”нинг очко йўқотиши якунда чемпионликка даъвогарлардан яна бири АГМКга “қўл келиши” мумкин. Бунинг учун АГМК қолган барча учрашувларда фақат ғалаба зониши, “Пахтакор” эса камида яна битта баҳсда очко йўқотиши талаб этилади. Учинчи ўринни деярли нақд қилиб қўйган жиззахликларнинг эса йўқотадигани қолмади.

“Металлург” “Строитель-Зарафшон”ни, “Локомотив” эса “Бухоро”ни йирик ҳисобларда мағлуб этишди.      

Олий лига. 15-тур.
Биринчи кун. 8 апрель
СТРОИТЕЛЬ-ЗАРАФШОН – МЕТАЛЛУРГ – 2:5 (1:3)
Ҳакамлар: Жамолиддин Қосимов, Махмуд Рустамов, Санжар Раҳмонов, Хушнуд Атамуродов
Голлар: Муҳаммадбобур Раҳмонбердиев (13), Алижон Раҳмонов (28) – Исломбек Бийтўраев (9, 39), Санжар Зиёхонов (14, 28), Одилжон Асомов (17)
Огоҳлантиришлар: Муҳаммадбобур Раҳмонбердиев (17) – Хушнур Эркинов (17), Фарҳод Қодиров (28).

HUAXIN-ЖИЗЗАХ – ПАХТАКОР – 2:2 (0:1)
Ҳакамлар: Анатолий Рубаков, Шавкат Муҳиддинов, Хушнуд Атамуродов, Санжар Раҳмонов
Голлар: Сохиб Нарзуллаев (12-ўз дарв.), Давлат Ибрагимов (32), Дилшод Рахматов (40) – Авазбек5 Абдувалиев (37)
Огоҳлантиришлар: Йўқ – Феруз Фахриддинов (40).

БУХОРО – ЛОКОМОТИВ – 2:5 (2:1)
Ҳакамлар: Муродхон Азамжонов, Фурқат Азизов, Шавкат Муҳиддинов, Жамолиддин Нажмиддинов
Голлар: Бехруз Самиев (17) – Акмал Элмуродов (5-ўз дарв.), Амиржон Саъдуллаев (14), Бобурбек Эргашев (31, 32, 36), Жамолиддин Нормирзаев (39)
Огоҳлантиришлар: Шамшоджон Савриддинов (13), Шуҳрат Суярқулов (38) – Сирожиддин Махмудов (24).

Ўқилган: 1253
Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Футзал: Ўзбекистон чемпионати 1-тур тўртинчи кунги натижалар
06:41
"Бунёдкор": Футзал. 9-турнинг иккинчи ўйинида ҳам мағлубият
18:01
"Пахтакор": Футзал жамоамиз 5-турни йирик ғалаба билан бошлади
12:56