Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Саралашда 5 та гол урган Муҳаммад Одилов ҳақида

Кеча Ўзбекистон Coca-Cola кубоги иккинчи саралаш босқичи учрашувлари бўлиб ўтди ҳамда “Зомин” ва “Рубин” кейинги босқич масаласини ҳал этди.

Аввалига “Лочин”ни 6:0, кейин “Чиғатой”ни 3:1 ҳисобларида мағлуб этган “Зомин” ҳужумчиси Муҳаммад Одилов ҳозирча ҳафта қаҳрамони. У илк учрашувда 2 та, кейингисида эса 3 та гол уриб, барчанинг диққатини ўзига тортди.  

“Футболдаги илк устозим дадам бўлган. Оддий маҳалладаги ўйинларимни кўриб, “Қизилқум” селекционерлари клубга таклиф этган. 2012 йилдан бошлаб “Қизилқум” футбол мактабида ўйнашни бошладим”, — дейди Одилов ЎзПФЛ медиа бўлими билан суҳбатда.  

Муҳаммад Одилов 1997 йил 29 июнда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида туғилган. У ўзининг илк профессионал шартномасини 2018 йил “Қизилқум” жамоаси билан тузган. Уч мавсум давомида “Қизилқум” ёшлари сафида тўп сурди. 2021 йилга келиб эса Муҳаммад “Зомин” клуби билан 2 йиллик шартномага имзо чекди.

“Қизилқум”да ёшлар жамоасида ўйнардим. Клуб қолишимни истади. Аммо ўзим захира ўйинчисига айланиб қолишдан қўрқдим. Мен асосий таркибда майдонга тушиб, барқарор ўйин амалиётига эга бўлишни истардим. “Зомин”да шароитлар аъло даражада. Мақсадимиз бу мавсум Биринчи лига ғолиби бўлиб, Про лигага қайтиш”, — деб сўзида давом этди футболчи.

“Зомин” Биринчи лиганинг илк турини Наманганда “Пахтакор-79” жамоасига қарши ўтказади. Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг навбатдаги ўйинида эса Тошкентнинг “Рубин” жамоасига қарши саф тортади.

Ўқилган: 1172
ПФЛ фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Осиё Чемпионлар лигаси, 4-тур. Бугун "Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўйнайди
09:58
Европа Лигаси, 4-тур. "Манчестер Юнайтед" – "Партизан" 3:0
05:04
Audi Cup. “Тоттенхэм” финада “Бавария”ни мағлуб этди
11:08