Кун учун 5 вариант. Агуэро “Сити”дан кетгач қаерга ўтади? (Barcafans.asia блоги)

“Манчестер Сити”даги 10 йиллик фаолиятдан сўнг, Серхио Агуэро расман “шаҳарликлар” сафини тарк этадиган бўлди. 33 ёшли ҳужумчининг жамоа билан шартномаси якунига етяпти.

Англиядаги 10 йиллик фаолияти давомида Агуэро нафақат 4 та чемпионлик (катта эҳтимол билан 5-сини ҳам қўлга киритади), балки, “Сити” тарихидаги энг яхши тўпурарга ҳам айланди.

Кейинги манзил қаер бўлади? Келинг, бугун Агуэро ўтиши мумкин бўлган жамоалар ҳақида суҳбатлашамиз.

БАРСЕЛОНА

Февраль ойидаёқ нашрлар Каталония жамоаси Кун Агуэрони ўз сафига қўшиб олиш истагида эканлигини ёза бошлади. Жоан Лапортанинг президентликка сайланиши эса бу шов-шувни янада фаолроқ бўлишини таъминлади. Лапорта Агуэрони “Барселона”га олиб келиш учун ҳаракат қилмоқчи. Миш-мишларга қараганда, каталонияликлар 2 йиллик шартнома билан аллақачон Агуэрога таклиф билдиришган. Лекин яқинда чиққан хабарларга қараганда, Куман Агуерони келишига қарши. Голландиялик мутахассис, ундан кўра “Лион” футболчиси Мемфис Депайни олиб келиш тарафдори.

Лапортанинг фикрига кўра, Серхио билан шартнома имзолаш, Мессини жамоада олиб қолишни яна бир йўлидир. Агуэро ва Мессининг муносабалари яхши эканлигини барчамиз биламиз. Агуэро Ла Лигада тўп сурган. Англияга кетишидан аввал “Атлетико” сафида 5 йил ўйнаган. Ла Лига унга бегона эмас.

ПСЖ

Топ-даражадаги футболчиларга қизиқувчи жамоалар рўйхатини кўрсангиз, барчасида “ПСЖ”ни кўришингиз мумкин. Агуэронинг трансфери мантиқан парижликлар учун муҳим бўлиши мумкин. Чунки улар баландпарвоз трансферлари сабабли УЕФАнинг назорати остда. Кун учун космик пуллар сарфланмайди, фейр-плей қоидалари бузилмайди. Уни устига у топ-классдаги футболчи, Нега энди олмаслик керак?

Агуэро учун ҳам бу вариант қизиқ бўлиши мумкин. Чунки Лига 1 Премер лига ва Ла Лига сингари рақобатбардош эмас. Уни устига Лео Месси атрофидаги гаплар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Лео ёзда Парижга кўчиб ўтармиш деган миш-мишлар кўпайган. Нашрлар эса Агуэро ва Месси жамоадош бўлади, лекин “Барселона”дами ёки “ПСЖ”дами деган сарлавҳа остида хабарларни чиқаришяпти.

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг

Ўқилган: 1424
Блоглар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Дмитрий Михайлович блогида. "Локомотив-W" бошқа меҳмонхонага кетди
03:59
Янгиланиш тезлиги қачон ошади? ("ИнтерФутбол" блоги)
10:33
Элдор Шомуродов 2020 йилнинг энг яхши футболчиси ёхуд "ИнтерФУТБОЛ"нинг сешанба сонида
20:15