Тошкент шаҳрида "D" лицензияси бўйича мураббийлик курслари бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида 25 мартдан 30 мартга қадар ЎФAнинг “Д” лицензияси учун мураббийлик курслари ташкил этилди.

ЎФA Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида ўтган ушбу курсда инструкторлик вазифасини Сервер Жепаров бажарди ва унга Рустам Қурбанбаев ассистентлик қилди. Кординатор сифатида эса Даврон Қудратуллаев фаолият олиб борди. Мазкур курсда 20 нафар мураббий қатнашди ва ўқув курси 6 кун давом этди.

Ўқув курси давомида мураббийларга назарий ва жисмоний машғулотлар ўргатилди. Aйтиб ўтиш лозим, имтиҳонларни муваффаққиятли топширган номзодлар 3 йилга мўлжалланган ЎФAнинг мураббийлик бўйича “Д” лицензиясини қўлга киритди.

Ўқилган: 2205
Семинарлар ва ўқув курслари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор" сафарда "Бухоро"га жавобсиз бешта гол урди. Черандан хет-трик!
21:54
"Андижон" - АГМК: Таркиблар!
16:54
Европа Чемпионлар лигаси, ярим финал. "Манчестер Сити" – "Реал" Мадрид 4:0
11:17