Coca-Cola Суперлига. VARдан фойдаланилган дастлабки 5 та учрашув статистикаси

Хабарингиз бор, жорий йилдан эътиборан миллий чемпионатимиз учрашувларида VAR тизимидан фойдаланилмоқда.

Coca-Cola Суперлига-2021 1-тури доирасидан ўрин олган “Насаф” – “Пахтакор” ўйини миллий чемпионатимиз юқори дивизионида Video Assistant Referee тизими ишлаган дастлабки учрашув сифатида тарихдан ўрин олди. Шунингдек, 2-тур доирасидаги “Локомотив” – “Навбаҳор” ҳамда 3-турдаги “Турон” – “Локомотив”, “Навбаҳор” – “Насаф” ва “Бунёдкор” – “Андижон” баҳсларида ҳам VAR тизими мутахассислари иш олиб борди. Ҳозирга қадар ортда қолган 3 та тур давомида 5 та ўйинда VAR фаолият кўрсатди.

Учрашувлар давомида VARга мурожаат қилган ҳолда, бош ҳакамлар майдонда 4 бора VAR мониторида вазиятларни кузатишди. Кузатишга кетган вақт 1-бўлимлар давомида ўртача 60 сонияни, 2-бўлимларда эса ўртача 89 сонияни ташкил қилди.

5 та учрашув давомида жами 32 та жарима майдони ичидаги хавфли вазиятлар VAR томонидан текширилди. Қолаверса, 15 та эҳтимолий қизил карточкали ҳолатлар ҳам текшириб кўрилди. Битта ўйинда эҳтимолий қизил карточкалар текшируви ўртача 3 тани ташкил этди.

VAR тизими ишлаган учрашувлар:
Coca-Cola Суперлига. 1-тур
Насаф – Пахтакор

Coca-Cola Суперлига. 2-тур
Локомотив – Навбаҳор

Coca-Cola Суперлига. 3-тур
Турон – Локомотив
Навбаҳор – Насаф
Бунёдкор – Андижон

Ўқилган: 1609
VAR тизими

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ФИФА рейтинги. Ўзбекистон термаси тўрт поғона юқорилади ва Осиёда 11-ўринга кўтарилди
14:44
Питер Хюистра: Ўйинни назорат қилдик ва муҳим ғалабага эришдик
05:13
Про лига. Ҳал қилувчи баҳслар старт олди
17:45